Дунё мусулмонлари Рамазонни қандай ўтказмоқда? (фото)
Муборак Рамазон ойи бу йил ҳам кучли карантин шароитида ўтмоқда. Миллионлаб мўминлар талпинган мўътабар масканлар – Маккадаги Масжид ул-Ҳаром ҳамда Мадинадаги Масжид ун-Набавийда қатъий назорат ўрнатилган. Икки муқаддас масжидга фақат коронавирус вакцинаси билан эмланган саодатли кишиларгина ибодат учун қўйилади.
Коронавирус вабоси сабаб кетма-кет иккинчи марта дунёнинг аксар мамлакатлари мусулмонлари таровеҳ намозини уйда ўқишга мажбур бўлмоқда.
Мушкул ҳолатга қарамай, вабо Аллоҳнинг синови экани ва бир кун албатта ортга чекинишига ишончи комил мусулмонлар Рамазонни айрича ихлос ила ўтказмоқда. Қуйида сайёрамиз бўйлаб Рамазон шукуҳини акс эттирувчи фотосуратлар билан танишишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter