Дунё бойларидан бири бизнес бошқарувини аёл кишига топширмоқчи
«Fast Retailing» ретейл-империяси асосчиси ва «Uliqlo» дўконлар тармоғи эгаси Тадаси Янаи ўз бизнесини аёл киши мерос қилиб олишини хоҳлайди. У бу ҳақда «Bloomberg»га берган интервьюсида маълум қилган.
Миллиардернинг фикрича, аёл раҳбарлар эътиборли ва қатъиятли бўлишади, яна улар эстетик сезги соҳибаси ҳамдирлар. Шунингдек, Янаи «Fast Retailing»да 50 фоиздан кўпроқ аёллар ишлашини режалаштирмоқда. Айни вақтда компанияда аёллар олтита раҳбарлик лавозимини эгаллашган. «Uniqlo» раҳбари Маки Акайда бизнесмен ворисига айланиши мумкин.
Тадаси Янаи — Япониянинг энг бой бизнесменларидан бири. «Forbes» унинг мол-мулкини 22,2 миллиард долларга баҳолаган: дунё рейтингида 41-ўринда. Оиласига «Fast Retailing»нинг 44 фоизи тегишли. Биринчи «Uniqlo» дўкони 1984 йил Японияда очилган. Ҳозир компаниянинг жаҳон бўйлаб қарийб 3,2 мингта дўкони мавжуд. Ўтган йили «Uniqlo» савдоси 18,9 миллиард долларни ташкил этди — кўрсаткичнинг юқорилашини Хитой ва Америка бозори таъминлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter