Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони яна бир миллионлик довондан ошди

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони яна бир миллионлик довондан ошди

Фото: «Nesekretno-net.ru»

Янги типдаги коронавирусни юқтирганлар сони дунё бўйича 17 миллион кишидан ошди, дея хабар берди Жонс Хопкинс университети. Мазкур муассаса федерал ва маҳаллий ҳокимият, шунингдек, ОАВ ва бошқа очиқ манбалардаги маълумотларни тўплаш билан шуғулланади.

Университетнинг маълум қилишича, 2020 йил 30 июль 16:16 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйича 17 053 700 кишига етган. Университет хабарига кўра, COVID-19 туфайли 667 693 киши вафот этган. Шу вақтга қадар 9 948 163 инсон касалликдан фориғ бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг