«Дубай шайхининг хотини» парижлик заргарни чув тушириб кетди
Ўзини Дубай шайхининг хотини деб кўрсатган номаълум аёл Париждаги заргарлик дўконидан зеб-зийнатларни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда BFM TV телеканали хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, 31 июль, чоршанба куни Париждаги люкс заргарлик дўконларидан бирига иккита аёл кириб келган. Улардан бири ўзини Дубай шайхи хотини, иккинчиси унинг ёрдамчиси деб таништирган. Харидорнинг сўзларига кўра, аёллар тақинчоқ танлаётган пайтда дўконга тинмай қўнғироқ бўлиб турган.
Мавзуга оид: Сохта полициячилар аэропортдан 750 кило олтин ўмаришди
Охирида аёл танлаган зеб-зийнатлари учун пулни эртанги кун дўкон ҳисоб рақамига ўтказишини билдирган. Шундан сўнг жўнатма кўрсатилган манзилга юборилишига келишилган. Бироқ пул ваъда қилинган муддатда тушмаган. Дўкон ходимлари қутидаги тақинчоқларни жойига қўйиш учун олишганда, не кўз билан кўришсинки, қимматбаҳо зеб-зийнатлар ўрнида бульон бўлаклари ётарди.
Ўғирланган заргарлик буюмларининг умумий қиймати тахминан 1,3 миллион еврони ташкил этади. Айни вақтда Париж полицияси ўғирлик бўйича тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter