ДТМ миллий сертификат бўйича саволлар тарқаб кетганига изоҳ берди
2021 йил 9-10 июнь кунлари кимё, математика, биология ҳамда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанларидан миллий сертификат учун тест синовлари ўтказилган эди.
Мазкур имтиҳонлар ўтказилиши билан ижтимоий тармоқларда биология фанидан тест саволлари чиқиб кетганлиги, турли ўқув марказлари томонидан тест саволлари маълум миқдор эвазига сотилганлиги тўғрисида турли фикрлар билдирилган.
Давлат тест маркази мурожаатига асосан мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда марказ ўз расмий маълумотини эълон қилди.
Шу сабабли биология фанидан тест натижалари ҳуқуқни муҳофаза қилиш ўрганлари томонидан тегишли ўрганиш ишлари якунлангандан сўнг, уларнинг хулосаси асосида эълон қилинади.
Бунда, миллий сертификат натижалари олий таълим муассасаларига абитуриентларни онлайн рўхатга олиш жараёни якунлангандан сўнг эълон қилинган тақдирда ҳам, биология фанидан сертификатга эга бўлган ва олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентларга сертификатдан фойдаланишни тасдиқлаш имконияти берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter