ДСҚ ижарадаги талабалар сони ҳақида маълумот берди
Давлат солиқ қўмитаси талабалар билан тузилган ижара шартномалари, шунингдек, ижарада яшовчи талабалар сони ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 1 март ҳолатига солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномалари сони жами 307 063 тани ташкил этган.
Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 228,5 мингта ижара шартномалари асосида 21,7 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 53,7 фоизга ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 34,4 фоизга ошган.
Бунда:
- талабалар билан тузилган ижара шартномалари сони – 50 976 та
- ижарада турувчи талабалар сони – 83 018 нафар
Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 7,8 млрд сўм имтиёз қўлланилган.
Шунингдек, юридик шахслар ўртасида тузилган 78,5 мингта ижара шартномалари асосида 39,8 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 25,9 фоизга ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 35,6 фоизга ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter