Ўтган йили давлат бюджетига қарийб 200 трлн сўм солиқ тўпланган

2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 6,5 фоизга ўсди.
Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Натижада 2024 йилда солиқ сиёсатини ҳамда солиқ маъмурчилигини яхшилаш эвазига давлат бюджетига тасдиқланган прогноз 196,5 трлн сўм ўрнига 199,5 трлн сўм тушишига эришилди. Бу эса 2023 йилга нисбатан 33,5 трлн сўм ёки 20,2 фоизга кўп солиқ тушумлари таъминланган.
Ҳудудлар кесимида тушумларда энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (126,7 фоиз), Сирдарё (124,6 фоиз), Тошкент (122,9 фоиз), Хоразм (119,5 фоиз) ва Самарқанд (117,7 фоиз) вилоятларида қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter