Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дрон самолётнинг қанотига урилса нима бўлади? (видео)

Дрон самолётнинг қанотига урилса нима бўлади? (видео)

Скриншот

Дейтон университети олимлари 383 км/соат тезликда учаётган дронни самолёт қаноти билан тўқнаштириб кўришди.

Синовдан мақсад учувчисиз аппаратларнинг йўловчи самолётлари билан тўқнашуви хавфли-хавфсизлигини аниқлаш эди.

Краш-тестда енгил моторли йўловчи самолёти қаноти ва энг кўп тарқаган дрон турларидан бири — «DJI Phantom 4» қатнашди. Тадқиқотчилар дронни 383 километр/соат тезликка (кичик авиация самоётлари учун одатий тезлик) олиб чиқишди ва уни қанотнинг олд қисмига йўналтиришди.

Дрон қанот орасига ёриб кириб кетди. Тадқиқотчилар бу ёриқ реал ҳолатда парвозга хавф солмаслигини билдиришди, аммо самолётнинг тезлиги юқорироқ бўлса, у бундай тўқнашув оқибатида ерга қулаши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг