Донецк марказида кучли портлаш содир бўлди — ОАВ
Донецк марказида, «ДХР ҳукумати» биноси ёнида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар берди маҳаллий манбалар.
Таъкидланишича, маҳаллий вақт билан соат 19:00 лар атрофида «ҳукумат уйи» биноси ёнидаги парковкада автомобил портлаган. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, «ДХР халқ милицияси бошлиғи» Синенковнинг машинаси портлаган. унинг ўзи жабрланмаган.
Хабарда айтилишича, бугун «ДХР» ва «ЛХР»да Украина қуролли кучлари бостириб кириши ва аҳолининг Россияга оммавий эвакуация қилиниши ҳақида хабарлар тарқатилган.
Украина ҳарбийлари маҳаллий аҳолини айирмачиларнинг гапларига ишонмасликка чақирди — ҳеч қандай ҳужум режалаштирилаётгани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter