Дональд Трамп: «Полициямизга ажойиб инсонлар керак»
Бугун, 16 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп полицияни ислоҳ қилишга қаратилган фармонга имзо чекиши кутиляпти.
Оқ уйдаги учрашувда журналистлар Трампдан ҳукумат ислоҳотларни қачон ўтказишини сўрашди.
«Мен уни (фармонни имзолашни назарда тутяпти) эртага (16 июнь) асраб қўйдим. Биз бир неча ечимларни таклиф этяпмиз, бизнинг полициямизга ажойиб инсонлар керак», — деди Дональд Трамп.
Трамп тушунтиришича, бу ҳужжатда адолат ва хавфсизлик масалаларига урғу берилган. Конгресс бу ислоҳотларни маъқуллайдими — йўқми, АҚШ президенти аниқлик киритмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter