Доминиканча «бахши». Ҳофиз 106 соат қўшиқ айтди ва саҳнадан «тез ёрдам»да кетди
Доминикан республикасида рекорд ўрнатиш мақсадида қўшиқчи Карлос Сильвер 106 соат давомида куйлади. Аммо Гиннес рекордлар китоби вакиллари унинг натижасини қабул қилмади.
Силвер 29 март, чоршанба куни қўшиқ айтишни бошлади ва 3 апрел, маҳаллий вақт билан соат 10.00га қадар куйлади. Бу вақт оралиғида у 5 мингдан ортиқ қўшиқ куйлаган. Ҳофизни оиласи ва томошабинлар қўллаб-қувватлаб турган.
Карлос Силвер қўшиқ айтишни тўхтатгани ҳамоно уни «тез ёрдам» машинасида касалхонага олиб кетишди. Чунки уйқусизлик, очлик ва чарчоқ ҳолдан тойдирган эди. Касалхонага боргандан сўнг унда галлюцинация ва алаҳсираш кузатилган.
Бу борада дунё рекорди ҳиндистонлик Сунил Вагмарга тегишли ва Силвер дарҳақиқат ундан кўра бир соат кўпроқ қўшиқ айтди. Аммо рекордлар китоби вакиллари унинг натижасини қабул қилмади. Чунки Силвер қўшиқлар оралиғида икки дақиқа тўхтаб қолган. Регламентга кўра эса 30 сониядан ортиқ тўхташ мумкин эмас.
Бу доминиканлик «бахши»нинг рекорд ўрнатишга бўлган иккинчи уриниши эди. Карлос Силвер тўхтаб қолмоқчи эмас ва яна уриниб кўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter