Дўкон ойнасини синдириб кирган ўғри ушланди

Жорий йилнинг 30 апрель кунидан 1 майга ўтар кечаси соат 01:07 да Мирзо Улуғбек тумани Х.Абдуллаев кўчаси 75А-уйда жойлашган «Саф-Савдо» МЧЖ дўконидан Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Мониторинг марказига «ташвиш» хабари келиб тушган. Миллий гвардия матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича, келиб тушган хабар зудлик билан Мирзо-Улуғбек тумани 1-сонли Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳга етказилган.
Воқеа жойига 4 дақиқада етиб борган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан «Саф-Савдо» МЧЖ дўкони кириш эшигининг паст ойна қисмини синдириш йўли билан ичкарига кирган номаълум шахс, озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида қўлга олиниб, тумандаги 1-сон ИИББ га топширилган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ушбу номаълум шахс 1980 йилда туғилган Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида яшовчи Д.В. исмли фуқаро эканлиги аниқланган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter