Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дмитрий Медведев бугун Ўзбекистонга келади. Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги учрашувлар Урганчда ўтказилади

Дмитрий Медведев бугун Ўзбекистонга келади. Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги учрашувлар Урганчда ўтказилади

Фото: Президент матбуот хизмати

2019 йилнинг 29-30 май кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилади.

Ташриф доирасида Урганч шаҳрида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон-Россия Қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган. Мазкур тадбир икки томонлама ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унга 2018 йил октябрь ойида Россия президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида асос солинган.

Икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари томонидан Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 24 апрелда бўлиб ўтган йигирманчи йиғилиши якунлари сарҳисоб қилинади ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва уларнинг таркибини амалий жиҳатдан бойитиш масалалари муҳокама қилинади.

Россия делегация раҳбари Хива шаҳрига ҳам ташриф буюради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг