Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кимларга картошка истеъмол қилиш тавсия этилмайди?

Кимларга картошка истеъмол қилиш тавсия этилмайди?

Фото: Jürgen Pfeiffer/imagebroker.com/Global Look Press

Қандли диабет ва инсулин резистентлиги билан оғриган одамлар тобланган ва қовурилган картошка истеъмол қилишдан бош тортишлари керак, деди россиялик диетолог Елена Соломатина. У бундай беморларга гликемик индексни камайтириш учун овқатдан олдин картошкани совутишни маслаҳат берди, дея маълум қилди «Москва 24».

Картошкани тоблаганимизда ёки қайнатганимизда уларнинг гликемик индекси кўтарилади. Крахмал қандга айланади ва қондаги глюкоза миқдорини оширади. Шунинг учун бундай картошкани диабетга чалинганлар, диабетдан олдинги ҳолат, яъни инсулин резистентлиги бўлганлар ва ортиқча вазн тўплашга мойил бўлганлар кўп истеъмол қилмаслиги керак, деб тушунтирди Соломатина.

У шунингдек, одамларга кўп картошка истеъмол қилиш одатда зарарли эканлигини қўшимча қилди, чунки улар организмга зарарли бўлган токсик элементларни ўз ичига олади. Соломатинанинг фикрига кўра, картошка пюреси ортиқча вазн олишга мойил бўлган одамлар учун тақиқланади. Гап шундаки, у қанд ва ёғни ўз ичига олади, бу таомга катта миқдорда калория қўшади. Бундан ташқари, диетологнинг аниқлик киритишича, психологик омил ҳам рол ўйнайди: картошка пюреси осонгина ютилади, шунинг учун яна-да кўпроқ егингиз келаверади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг