Диетолог иссиқдан сақловчи маҳсулотларни санаб ўтди
Иссиқ ҳавода енгил шўрвалар, сабзавотлар, цитрус мевалар ва нордон таомлар мақбул саналади. Россиялик диетолог Елена Соломатина «Москва 24» телеканалига берган интервьюсида иссиқдан сақланишга ёрдам берадиган маҳсулотларни санаб ўтди.
Диетологнинг сўзларига кўра, иссиқ ҳавода тушлик вақтини кечроққа суриш тавсия этилади. Соломатина енгил маҳсулотлар ейишни ва оз-оздан истеъмол қилишни маслаҳат беради.
Мутахассис гаспачо, лавлаги ёки кефирли окрошка каби енгил шўрваларни тавсия этади. Улар очлик ҳиссини камайтиришга ва танада йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдиришга ёрдам беради. Улар таркибидаги сабзавотлар калий, кальций, магний, шунингдек, қуёшнинг организмга зарарли таъсиридан қочиш учун зарур бўлган антиоксидантларга бой.
Цитрус мевалар, бодринг ва резаворлар танани совитишга ёрдам беради: гилос, қулупнай ва черника. Диетолог иссиқда тупук ажралишини кучайтирадиган нордон маҳсулотларни истеъмол қилишни маслаҳат беради. Бундай озиқ-овқат туфайли одам унчалик чанқамайди.
Ушбу маҳсулотлар таркибидаги шарбат — бошқача суюқлик. Сув дарҳол ҳужайраларга сўрилмайди. Бу юз бериши учун организмдан муайян иш талаб этилади. Бунга ҳам энергия сарфланади, иссиқда эса бунга йўл қўйиб бўлмайди. Тетиклантирувчи маҳсулотларда бўлган шарбат шаклидаги сув танадан бу ишни талаб қилмайди.
«Бундай об-ҳаво шароитида организмга оғир овқат кирганда, бу иссиқда оғир жисмоний меҳнатни бажаришга ўхшайди. Бу юрак ва бошқа аъзоларга юклама», — дея тушунтирди у.
Соломатинанинг сўзларига кўра, иссиқ ҳавода нотўғри овқатланиш танадан кўпроқ энергия талаб қилиши ва соғлиқ ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
«Иссиқликда танадаги қон қалинлашади. Бу иссиқлик уришига олиб келиши мумкин. Помидор ва резаворлар каби овқатлар қонни суюлтиради», — деди диетолог.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter