Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутатлар Тошкентда тезликни 60 км/соатгача чеклаш масаласини кўриб чиқишни бошлади

Депутатлар Тошкентда тезликни 60 км/соатгача чеклаш масаласини кўриб чиқишни бошлади

Бугун, 10 октябр куни соат 10:00 да Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг етмиш биринчи сессияси ўз ишини бошлади.

Мазкур сессия ишида, жумладан, Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг юқори тезлигини соатига 60 километргача чеклаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги ўқув муассасаларида 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисидаги, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш тўғрисидаги ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг сайланган округларидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифларига маблағ йўналтириш тўғрисидаги масалалар ҳам сессия кун тартибидан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари йил бошидаги йиғилишлардан бирида пойтахт марказида транспорт тезлиги 50−60 км/соатдан ошмаслиги кераклигини таъкидлаган эди.

Аввалроқ эса, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида соатига 60 км.га, марказий кўчаларда эса соатига 50 км.гача туширилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг