Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзодни кўриб чиқмоқда

Депутатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзодни кўриб чиқмоқда

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди аввало Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида таркиб топган янги амалиётга мувофиқ, айни дақиқаларда сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлик гуруҳида депутатлар Ҳукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни кўриб чиқдилар, дея хабар бермоқда палата матбуот хизмати.

Бу гал Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзод муҳокамаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига айни пайтда Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Нозим Ҳусановнинг номзоди кўрсатилган.

Фракциялар йиғилишларида Н.Ҳусанов депутатлар томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди ҳамда улар эътиборига мазкур лавозимга киришганидан сўнг фуқаролар бандлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида келгусида қиладиган ишлари бўйича ўз Ҳаракатлар дастури ҳақида атрофлича ахборот берган.

Ушбу масала бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида батафсил кўриб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг