Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутат Расул Кушербаев блогер Олимжон Ҳайдаровга қўйилган айбловларга нисбатан эътироз билдирди

Депутат Расул Кушербаев блогер Олимжон Ҳайдаровга қўйилган айбловларга нисбатан эътироз билдирди

Блогер Олимжон Ҳайдаров маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 1-қисми ва 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, мазкур кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш) тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари (21 000 000 сўм) миқдорида жарима солинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев суднинг қарорига эътироз билдириб, намойишлар уюштириш тартибини қидириб топа олмаганини айтди.

«Шу кунга қадар «йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби»ни кўрмадим ҳам ўқимадим ҳам. Қидириб ҳам тополмаяпман.

Ички ишлар вазирлиги масъулларидан ҳам сўрадим, йўқ экан. Суддан илтимос қиламиз: бошқалар ҳам тартибни бузиб қўймаслиги учун ўша ўзларига маълум «йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби»ни бизларга ҳам маълум қилиб, тушунтириб беришсин.

Агарки тартибни бузган, деб топибдими, демак бу тартиб судга маълум. Шу боис, Олий суддан жавоб кутамиз», — деб ёзди депутат ўзининг Telegram каналида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг