Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутат ўзига нисбатан босимлар бўлаётганини айтди

Депутат ўзига нисбатан босимлар бўлаётганини айтди

Нуриддин Зайнитдинов

Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашининг депутати, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари, Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси ўринбосари Нуриддин Зайнитдинов ўзига нисбатан босимлар бўлаётганини маълум қилди.

«Охириги воқеалар фонида амалдаги депутатлик фаолиятимни якунлаш ва партия сафидан чиқиб кетиш ва бошқа сиёсий жараёнларда иштирок этмаслик фикрига келдим.

Агар шундай қарор қабул қилсам, тушунингки етарли асослар бор.

Президент талабларини ўз билганича ишлатадиган раҳбарлар бор экан, одам бўлишимиз қийин.

Депутат — халқ вакили экан, бу амалда шундай бўлиши керак, қоғозда эмас.

«Сиёсий бюртма» билан менга қарши депутатлик фаолиятим учун провокациялар уюштирилаётгани ва менга босим ўтказилаётгани, мени обрўсизлантириш, номимни булғашга уринишлар менга ишонган ва мени сайлаган халқга нисбатан қилинган хиёнатдир.

Ўша ўзини халқ фикридан ҳам юқори қўядиганлар, ўз бошини ўзи ейди.

Менга қандайдир тарзда босим ўтказиб, ҳеч нарсага эриша олишмайди, ким бўлса ҳам.

Бу ишлар Янги Ўзбекистонимизда бўлмоқда...» дейди Нуриддин Зайнитдинов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг