Деновлик аёлнинг қўшниси видео эвазига пул талаб қилди
Денов туманидаги «Ўзгариш» маҳалласида яшовчи аёл Н.Б. туман ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилган.
Унга кўра, маҳалладоши Б.У. унинг видеотасвирини хорижда ишлаётган турмуш ўртоғига ҳамда ижтимоий тармоқларга тарқатишини айтиб таҳдид қилгани ва буни қилмаслиги учун аёлдан 500 АҚШ доллари талаб қилаётгани келтирилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ ва туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан Н.Б.нинг аризасига асосан ўтказилган тадбир давомида Б.У. 5.200.000 сўмни маҳалласи ҳудудида олаётган вақтида ушланган, талаб қилинган пул ашёвий далил сифатида олинган.
Б.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter