Демократлар пойтахт Вашингтонни 51-штатга айлантиришмоқчи
АҚШ Демократлар партияси Конгресснинг қуйи палатасига пойтахт Вашингтонни 51-штатга айлантириш таклифи илгари сурилган қонун лойиҳасини киритишди. Бу ҳақда «Reddit» телеграм-канали ёзмоқда.
Янги штатни пойтахт жойлашган «Колумбия округи» номи билан аташ таклиф қилиняпти. Чунки мамлакатнинг бошқа бир чеккаси — шимоли-ғарбида ҳам Вашингтон штати бор (пойтахти Олимпия шаҳри, энг йирик ва машҳур шаҳри Сиэтл).
Гарчи демократлар измидаги қуйи палата қонун лойиҳасини қабул қилган тақдирда ҳам, Сенатнинг тасдиғини олиш имконияти нулга тенг, дейишмоқда экспертлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter