Деҳқонободдаги фожиали ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди

1 январь куни Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Термиз-Тошкент» автомобиль йўлида фожиали ЙТҲ юз берди.
Унда ҳайдовчи А.М. «Cobalt» русумли автомобилда об-ҳаво ёмғир ёғаётганлигини инобатга олмасдан тезлик билан ҳаракатланиши оқибатида, руль бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган.
Натижада ҳайдовчи А.М. ҳамда ушбу автомобилда бўлган тўрт нафар йўловчилар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter