Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деҳқонободда ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Деҳқонободда ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 2 май куни соат 23.30ларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган, 1994 йилда туғилган Ш.Ашуров ўзининг «Нексия» русумли автомашинасини М-39 «Тошкент-Термиз» йўлининг 1314-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.

Оқибатда ҳайдовчи Ш.Ашуров ва унинг йўловчиси, 1992 йилда туғилган Ф.Ҳудойқулова тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг