Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деҳқонободлик фуқаро тўйига 250 нафар меҳмон чақиргани аниқланди

Деҳқонободлик фуқаро тўйига 250 нафар меҳмон чақиргани аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги айрим фуқаролар тўй ўтказиш тартибини бузгани аниқланган. Мазкур ҳудуддаги 9 та тўй эгаси ва 1 нафар тўйхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 моддаси 2 қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга юборилган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди. 

Шунингдек, ушбу туман ИИБ масъули Дилшод Мирзаевнинг таъкидлашича, Деҳқонободнинг Оқиртма қишлоғидаги хонадон эгаси тўйига 250 нафар меҳмон чақиргани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан карантин тартиби енгиллаштирилгач, 30 кишигача меҳмон таклиф қилиб, тўй ўтказишга рухсат берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг