Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даъво аризасини «ҳал қилишини» айтган шахс катта пул билан ушланди

Даъво аризасини «ҳал қилишини» айтган шахс катта пул билан ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро У.Д. Россия давлати фуқароси А.Ш. ва бошқаларнинг «Ў.Т.» МЧЖга етказиб берган ишлаб чиқариш ускуналари учун 3,6 млн АҚШ долларини ундириб бериш ҳақидаги Тошкент шаҳар иқтисодий судига киритган даъво аризасини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 000 АҚШ доллари эвазига қайта кўриб чиқилишини таъминлаб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида қарор чиқартириб беришини айтиб, келишилган пулдан 25 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг