Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари агентлигидан яна бир қулайлик тақдим этилмоқда

Давлат хизматлари агентлигидан яна бир қулайлик тақдим этилмоқда

Фото:«Uza.uz»

Шу йилнинг 7 июнидан бошлаб, Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ) ҳақидаги (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа) маълумотномаларни бериш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. Бу янгилик ҳозирча Тошкент шаҳри доирасида жорий этилмоқда.

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун фуқаро доимий рўйхатдан ўтган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказигагина мурожаат  қилиши шарт эмас. Балки ўзига қулай бўлган марказга мурожаат этиши мумкин.

Давлат хизмати  кўрсатганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Фуқаролардан давлат хизматини кўрсатиш жараёнида ортиқча ҳужжатлар талаб этилганда ёки таъмагирлик ҳолатларига йўл қўйилганда Давлат хизматлари агентлигининг 1148 қисқа рақамли «Ишонч телефони»га мурожаат этишлари сўралади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг