Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда давлат рақамини ўзгартириб олган ҳайдовчи ушланди

Тошкентда давлат рақамини ўзгартириб олган ҳайдовчи ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Кеча, 28 октябрь куни соат 22.09 да «ИИББ: Аҳоли билан мулоқот (Тошкент)» Facebook-гуруҳига пойтахт ҳайдовчиларидан бири автомобилининг давлат рақамини қисман бўяб қўйганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ушбу ўзгартириш сабабли давлат рақам белгилари қоидабузарликларни қайд қилиш автоматлаштирилган камералари томонидан таниб бўлмайдиган ҳолга келган. Ушбу хабар дарҳол Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимларига етказилган.

Бугун, 29 октябрь куни соат 10.45 да автомобиль топилди, транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ЙПХ инспектори томонидан қайд этилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 6-қисми бўйича тегишли баённома расмийлаштирилди, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Жорий қонунчиликда давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш – энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

KIA Optima русумли автомобиль ҳайдовчиси 38 ёшли жиззахлик Роман Е. эканлиги маълум бўлди. У автомобилни ишончнома бўйича бошқарган. Форобий кўчасида топилган автомобилнинг текшируви давомида давлат рақами белгиларига ўзгартириш киритилганлиги факти аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ, ушбу транспорт воситаси жарима майдончасига жойланган.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг