Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Data Defender» жамоаси киберхавфсизлик мусобақасида ғолиб бўлди

«Data Defender» жамоаси киберхавфсизлик мусобақасида ғолиб бўлди

Жорий йилнинг 9-10-октябр кунлари Тошкент шаҳрида «Киберхавфсизлик саммити - Марказий Евроосиё, CSS 2024» II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли тадбир доирасида ўтказилган «Cyberkent 2.0»мусобақасида Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг «Data Defender» жамоаси ғолиб бўлди.

Икки босқичда кечган мусобақада жамоа аъзолари юқори профессионаллик ва инновацион ечимларни намоён этиб, рақибларидан устун келган. Мураккаб симуляцион тизимлардаги заиф томонларни аниқлаш ва киберҳужумларни таҳлил қилиш бўйича берилган барча топшириқлар муваффақиятли бажарилган.

Ушбу натижа Рақамли ҳукумат маркази аъзоларининг юқори малакага эга эканлигини ва Ўзбекистон киберхавфсизлик соҳасида юқори натижаларга эришиб бораётганини тасдиқлайди.

«Cyberkent 2.0» ғолиблари қуйидаги тартибда рағбатлантирилган:

Blue team (ҳимоячи) йўналиши

1-ўрин –50 млн сўм

2-ўрин –30 млн сўм

3-ўрин –10 млн сўм

Red team (ҳужумчи) йўналиши

1-ўрин –50 млн сўм

2-ўрин –30 млн сўм

3-ўрин –10 млн сўм

Очиқ топшириқлар

1-ўрин –10 млн сўм

2-ўрин –6 млн сўм

3-ўрин –3 млн сўм

Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорларга сертификат ва эсдалик совғалари ҳам топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг