Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дарахтлар ва буталарни кесганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Дарахтлар ва буталарни кесганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзбекистонда дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга оширилади.

Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини  трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида шу ҳақида  маълум қилинди.

Шунингдек, ҳужжатга кўра, кесилган дарахт ўрнига компенсациявий дарахт кўчатлари экиш мажбурияти белгиланади. Бунда қўшимча равишда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда жарималар қўлланилади.

Бундан ташқари, ўсимликларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарар учун ундириш суммалари ҳам 5 бараварга оширилади.

Атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар оғир жиноятлар тоифасига киритилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг