«Дамас»нинг юк машинасига урилиши фожиа билан тугади
2020 йил 22 сентябрь куни соат 15:30 ларда «Дамас» билан «Зил 130» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Тадбиркор МФЙ ўрамидан ўтган Савай-Қўрғонтепа автомобиль йўлининг Қўрғонтепа йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган «Дамас» бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган «Зил 130» русумли юк автомашинасига бориб урилган. Бунинг оқибатида «Дамас» автомобилининг салонида бўлган вояга етмаган фуқаро О.К. воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатьий амал қилган ҳолда ҳаракатланиш, автомобиль бошқарувида ҳамиша хушёрликни йўқотмаслик сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter