Дам олиш кунлари қулай ҳарорат кузатилади
Ўзбeкистон бўйича 3-5 ноябрь кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида ёғиб ўтган ёмғирлар ва совуқдан сўнг, ҳафта охирига келиб, Ўзбекистонга яна «олтин куз» қайтиб келди, дейилади Ўзгидромет хабарида.
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади.
Ҳарорат кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 19-24, жанубда 25-27 даража илиқгача бўлади.
Пойтахтимизда 3-5 ноябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-10 даража илиқ, кундуз кунлари 20-23 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter