Дам олиш кунлари вакцина олса бўладими?

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан халқимизнинг мароқли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида 1-5 сентябрь кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ўтказиладиган қуйидаги жойларда малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича туну кун навбатчилик ташкил этади:
- Халқ сайиллари, болалар иштирокидаги байрам тадбирлари ўтказиладиган ва аҳоли гавжум жойларда тиббий ёрдам хизмати ташкиллаштирилади.
- Байрам кунлари юртимиздаги барча даволаш муассасаларида, ҳудудий оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда белгиланган тартибда байрам кунлари 08:00 дан 20:00 гача фаолият кўрсатадиган шифокор ва ҳамширалардан иборат навбатчи бригадалар тузилади.
- Шошилинч тиббий ёрдам тизими муассасалари ва “тез ёрдам” хизмати одатдаги тартибда бир маромда узлуксиз ишлайди. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудларда 13 та филиали, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари тизимидаги барча бўлимлари фаолият кўрсатади.
- Эмлаш пунктлари фаолияти байрам кунлари ҳам давом эттирилади.
- Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бошқармалари байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича тегишли чораларни кўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter