Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлади.
Ҳаво ҳарорати кундузи 10-15 даража илиқни, шимолда 3-8 даража илиқни ташкил этади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
Эртага нам ва салқин ҳаво массасининг кириб келиши мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқни ташкил этади. Шунингдек, Қорақалпоғистонда ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.
Якшанба куни фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ ва 3 даража илиқни, кундуз куни 5-10 даража илиқни ташкил этади. Шимолда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Эртага 12 февралда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. 1 февралдан 13 февралгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter