Дам олиш кунлари об-ҳаво кескин совиши кутилмоқда
Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Каспий денгизидан циклон кириб келишида республиканинг шимолида баъзи жойларда бироз қор ёғади, Қорақалпоғистонда, Сурхондарё вилоятида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ атрофида бўлади.
Эртага совуқ антициклон республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ўзбекистонда булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, республика бўйича ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, ҳарорат кундузи 0-5° илиқдан ошмайди.
21-22 январ кунлари совуқ фронт ўтишида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Якшанба кунига ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик сақланиб туради. Кечаси совуқ кучаяди ва 0-5° совуқ, шимолда 5-10° совуқ атрофида бўлади, кундузи ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этади.
Дам олиш кунлари циклон таъсирида туман ҳосил бўлади куринувчанлик ёмонлашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter