Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди
Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 24-26 май кунларига об-ҳаво прогнози тақдим қилинди.
Бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ва куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати 24-27 даража атрофида, баъзи жойларда 29 даражагача, жанубда 32-34 даражагача бўлади.
Эртага куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ва Фарғона водийси вилоятларида жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 26-29 даража, жанубда 32-34 даражагача бўлади.
26 май, якшанба куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 17-22 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 24 майда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, 25-26 май кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли сақланиб туради.
Пойтахтимизда: бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 24-26 даража бўлади.
Шанба куни куннинг иккинчи ярмида ва якшанбага ўтар кечаси вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат шанба куни кечаси 16-18 даража, кундузи 26-28 даража, якшанба куни кечаси 12-14 даража, кундузи 19-21 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter