Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади

Ўзбекистон бўйича 24-26 ноябрь кунларига об-ҳаво прогнози тақдим қилинди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳарорат 15-18 даражагача кўтарилади, шанба кунига келиб 17-20° гача, якшанба куни эса 20-23° гача исийди. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,бугун кундузи баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.
Пойтахтимизда 4-26 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 7-9° илиқ, кундузи 25 ноябрда 16-18°, 26 ноябрда 19-21° атрофида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter