Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даҳшатли кўчки 55 кишининг умрига зомин бўлди

Даҳшатли кўчки 55 кишининг умрига зомин бўлди

Эфиопия жанубидаги Гофа ҳудудида кўчки оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маъмурияти маълум қилди.

Гофа зонаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан тарқатилган баёнотда аниқлик киритилишича, қурбонларнинг жасадлари табиий офат оқибатларини бартараф этиш чоғида топилган.

Ишлар ҳамон давом этмоқда, шунинг учун қутқарувчилар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно қилмаяпти, деб хабар беради AFP.

21 июль куни Хитойнинг Сичуан провинциясидаги қишлоқлардан бирида ер кўчкиси содир бўлган эди. Оқибатда саккиз киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши бедарак йўқолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг