Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Цунамидан қутулиб қолиш йўли: табиий офат вақтида сувда суза оладиган электромобиль яратилди

Цунамидан қутулиб қолиш йўли: табиий офат вақтида сувда суза оладиган электромобиль яратилди

Ҳозирча бу турдаги автомобилнинг нархи 18 минг доллар туради.

Фото: «Hi-News»

Япониялик ихтирочи Хидео Цурумаки 2011 йилда Японияга цунами ёпирилгунига қадар «Toyota» компаниясида ишлаган, бироқ табиий офатдан сўнг ишдан бўшаб, бу каби нохуш ҳодисаларга қарши сузадиган автомобилни яратишни ният қилганди, деб хабар берди «Hi-News».

«Toyota»дан кетганидан сўнг Цурумаки икки йил давомида сувда суза оладиган «Fomm» электромобилини яратишга муваффақ бўлди. Уни намойиш этиш орқали ихтирочи бир қатор инвесторларни ўзига жалб қила олди. Ҳозирда у бир марта қувватланиш орқали 160 километр масофани босиб ўтишга қодир электромобилнинг тўртинчи прототипи устида иш олиб бормоқда.

Автомобилнинг яна бир аҳамиятли жиҳати — ўзгарувчан батареялар бўлиб, улар ҳар бир ўриндиқ остида жойлашган — муҳандислар шу орқали сувдаги мувозанатни ушлашга ҳаракат қилган. Машина сувда сув кучи (сув оқимини итариш орқали юзага келадиган куч) кўмагида ишлайдиган двигател ёрдамида ҳаракатланади, ўзига хос конструкция ёрдамида яратилган ғилдираклари орқали эса бурилишларни амалга оширади.

Ҳозирча бу турдаги автомобилнинг нархи 18 минг доллар туради. Цурумаки Таиланддаги завод билан бир йилда ўн мингтагача авто-амфибияларни серияли ишлаб чиқариш борасида келишиб олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг