CPJ: Исроил-Фаластин можаросида 22 журналист ҳалок бўлган
Жорий йил 7 октябрда бошланган Исроил ва Фаластин можаросида 22 нафар журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) маълум қилди.
Қўмитага кўра, саккиз нафар оммавий ахборот воситалари ходими жароҳатланган, уч нафари бедарак йўқолган ёки ҳибсда.
CPJ’нинг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганлар орасида 18 нафар фаластинлик, уч нафар исроиллик ва бир нафар ливанлик бор. Таъкидланишича, Ғазо секторидаги журналистлар «Исроилнинг қуруқликдаги ва ҳаво ҳужумлари, алоқа узилишлари ва ёки электр таъминотидаги узилишлар олдида можарони ёритишга уринишда юқори хавфларга дуч келишган».
Сўнгги маълумотларга кўра, икки томондан ўлганларнинг умумий сони 4 минг кишидан ошди. Октябр ойи ўрталарида журналистлар қурбонлари сони 12 кишига етган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter