COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш хизмати ишга тушди
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш ишлари фаол олиб борилмоқда.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да «COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш» хизмати ишга туширилди.
ЯИДХП фойдаланувчилари ушбу хизматдан осон фойдалана олишади. Бунинг учун порталда рўйхатдан ўтган бўлиш кифоя.
Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтиш керак: https://my.gov.uz/uz/vaccine-info
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter