Чорбоғ йўлида «Спарк» уриб юборган аёл вафот этди. Унинг шахси аниқланмоқда

Бўстонлиқ туманида «Спарк» русумли автомашина ҳайдовчиси Бектемир-Чорбоғ йўлида 35-40 ёшлардаги аёлни уриб юборган. Пиёда воқеа жойида вафот этган.
Аниқланишича, ҳайдовчи А.У. 1989 йилда туғилган ва ушбу машинани ишончнома орқали бошқараётган бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-модда, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Вафот этган аёл тўғрисида маълумот: Осиё миллатига мансуб, 35-40 ёшларда, бўйи 160-165 см., юзи овалсимон, ўртача гавдали, сочи қора, узун, қошлари қора, бурни ўртача катталикда, лаби ўртача, алоҳида белгилари мавуд эмас.
Эгнида бўлган кийимлари: қора рангли куртка, қора рангли жемфер, кўк рангли шим, жигарранг туфли.
Юқорида белгилари кўрсатиб ўтилган, йўл транспорт ҳодисаси натижасида вафот этган шахс ҳақида маълумотга эга бўлганлар Бўстонлиқ туман ИИБнинг 0-370-74-21-303, (+99899) 401-97-88 телефон рақамларига қўнғироқ қилиши сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter