Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқ дарёсида қизил рангдаги сув оқмоқда. Муаммо нимада?

Чирчиқ дарёсида қизил рангдаги сув оқмоқда. Муаммо нимада?

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани «Чингелди»  маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида қизил рангдаги сув оқизилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Экопартия Тошкент вилоят Кенгаши, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, «Тошкент сув таъминот»  МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими мутахассислари томонидан ҳудудда ўрганиш олиб борилган. 

Ўрганиш давомида аниқланишича, Чирчиқ дарёси Чингелди ҳудудидан ўтган қисмига Чирчиқ сув тозалаш иншоотидан келиб қуйилаётган қайта ишланган оқава сув массаси ташланмоқда. Сувнинг ташқи кўринишида кимёвий моддалар мавжуд экани яққол намоён бўлмоқда.

Мутахассислар фикрига кўра, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Қибрай тумани ҳудудларида жойлашган саноат корхоналари томонидан мазкур оқава сув тизимига меъёридан ортиқ кимёвий моддалар оқизилаётгани, ушбу корхоналарда замонавий локал тозалаш иншоотларининг мавжуд эмаслиги сабаб бўлмоқда.

Айни пайтда мутахасислар томонидан сувдан лаборатория таҳлил учун пробалар олинди, ўрганиш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанддаги ариқда бинафшаранг сув оққани ҳам муҳокамаларга сабаб бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг