«Чимён»да икки фуқаро жарликка тушиб кетди
25 апрель куни ФВВга Бўстонлиқ тумани «Чимён» тоғидаги Қизилжар ҳудудида икки нафар фуқаро квадратциклда ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзларининг эҳтиётсизликлари натижасида бошқарувни йўқотиб, жарликка тушиб кетганликлари тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, тан жароҳати олган фуқароларга амалий ёрдам кўрсади ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди.
Ҳозирда уларнинг соғлиқлари яхши ва шифокорлар назоратида, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter