Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Chilla Fest-2018» — бу ҳали бошланиши! (фото)

«Chilla Fest-2018» — бу ҳали бошланиши! (фото)

Фото: Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати

2018 йилнинг ёз палласида Ўзбекистон шаҳарлари маданияти тарихида янгича саҳифа очилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги кенг кўламдаги фестиваллар кетма-кетлигини бошлаб берди.

Биринчи бўлиб «Chilla Fest-2018» фестивали ўтказилди. Пойтахтимизнинг бешта энг йирик истироҳат боғи оммавий халқ сайиллари марказига айланди.

«Chilla Fest-2018» фестивали дастури турли ёшдаги кишилар эътиборини қамраб олишга мўлжалланган, оилавий фестиваль дастуридир. Ушбу ёрқин байрам, шаҳар аҳолиси учун дам олиш кунини дўстлик ва самимият муҳитида ўтказиш, оила ришталарини мустаҳкамлаш ва ўз шаҳримизга бўлган муҳаббатимизни оширишга яна бир имконият яратди. Мусаффо осмон остида ўтган тадбир «Локомотив» истироҳат боғи, «Central Park», Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи, «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи ва «Green Park» истироҳат боғларида ўтказилди.

Ташкилотчилар амалдаги аттракцион ва арғимчоқларга қўшимча равишда ахборот-кўнгилочар ва ҳунармандчилик зоналарини ташкил қилдилар ҳамда қўшиқ ва рақс ансамбллари меҳмонларга ўзгача кўтаринки кайфият бағишлади. Фестиваль дастури турли ёш тоифаларини ўз ичига қамраб олиб, оилавий ва дўстона муҳитда мароқли вақт ўтказиш имкониятини яратди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг