Чилида топилган инсон оёқ изи 15 минг ёшда экан
Қуриб қолган Осорно кўлида (Чили) топилган из Америка қитъасида яшаган энг қадимий инсонга тегишли бўлиб чиқди. Олимлар аниқлашича, оёқ изи 15 минг йиллик тарихга эга. Бу ҳақда Аустрал де Чили университети (Universidad Austral de Chile — UACH) хабар берди.
Оёқ изини 2010 йили шу университет талабаси топганди. Ўтган давр мобайнида олимлар изнинг тарихини ўрганиш билан банд бўлишди.
Тадқиқотга бош-қош Аустрал де Чили университети палеонтологи Карен Морено фан учун ўта муҳим кашфиёт қилинганини таъкидлади. Яъни қадимий инсонга тегишли бу из одамлар Америкада 12 минг йилдан аввал ҳам яшаганини исботлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter