Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Черниговга берилган ракета зарбаси оқибатида жароҳат оланганлар сони 144 нафарга етди

Черниговга берилган ракета зарбаси оқибатида жароҳат оланганлар сони 144 нафарга етди

Жорий йилнинг 19 август куни Россия кучлари томонидан Украинанинг Чернигов шаҳри ўққа тутилиши натижасида 144 киши жароҳатланди, 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина миллий полициясининг расмий сайтида хабар берилди.

«Соат 19:30 ҳолатига кўра, етти нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, бир бола ҳалок бўлган. 144 нафар яраланган маҳаллий аҳоли тиббий ёрдамга мурожаат. Улардан 15 нафари бола, 15 нафари полициячи», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ракета зарбаси оқибатида 66 та бино зарар кўрган. Уларда жами 500 га яқин хонадон мавжуд.

Шунингдек, полиция фуқароларнинг 64 та автомобилига зарар етказилганини қайд этган.

Полиция маълумотларига кўра, зарба натижасида драма театрининг томи вайрон бўлган, кейин эса ёнғин содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар хизмати қутқарувчилари ёнғинни тезда бартараф этган.

Портлаш тўлқини яқин атрофдаги кўп қаватли турар-жой ва савдо дўконларининг автомобиллари, дераза ва эшиклари ҳамда фуқаролик инфратузилмаси объектларига зарар етказган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг