Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чемпионсиз чемпионат: Нидерландия Эредивизиси муддатидан олдин якунига етказилди

Чемпионсиз чемпионат: Нидерландия Эредивизиси муддатидан олдин якунига етказилди

Фото: «Корреспондент»

Нидерландия футбол уюшмаси жорий мавсум миллий чемпионатини муддатидан олдин тугатишга қарор қилди. Бу ҳақда Эредивизи (миллий чемпионат) расмий сайтида хабар берилди.

Чемпионатнинг тугатилишига мамлакат ҳукумати 1 сентябргача футбол ўйинларини ўтказишни тақиқлагани сабаб бўлди. Турнир жадвали етакчиси «Аякс»га чемпионлик берилмади, қолаверса, бу мавсум пастги лигага ҳеч қайси жамоа тушиб кетмайди.

«Жамоалар, ўйинчилар, мураббийлар ҳамда Кузатув кенгаши билдан келишган ҳолда Профессионал футбол кенгаши 2019/2020-йиллар мавсумини тугатишга қарор қилди. Ўзаро келишув асосида Еврокубокларга йўлланмалар жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб тақсимланади. Бу УЕФА тавсияларига ҳам мувофиқ келади. Клубларнинг лигадан лигага чиқиши ёки тушиши бу йил амалга оширилмайди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маротаба Голландияда 1945 йили чемпион аниқланмаган эди.

Нидерландия коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар орасида 14-ўринда турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг