Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чемпионликдан банкротликка бир қадам: отасининг ўлими Дел Потрони мушкул аҳволга солиб қўйди

Чемпионликдан банкротликка бир қадам: отасининг ўлими Дел Потрони мушкул аҳволга солиб қўйди

Фото: EPA

АҚШ Очиқ чемпионати (US Open) ғолиби, аргентиналик теннисчи Хуан Мартин дел Потро банкротликка яқин турибди.

Жаҳоннинг собиқ учинчи ракеткаси ўтган йили отасининг ўлимидан сўнг яна бир оғир зарбага учради: отаси жуда катта қарзни «мерос» қолдириб кетган экан — нақ 30 миллион доллар...

Хуан Мартин улкан қарз йиғилиб қолганини отасининг ўлимидан сўнг билди ва тўлашга мажбур бўлди. Ўғил теннис ўйнаб пул топган, ота (Даниэл дел Потро) молиявий ишлар билан шуғулланган, аммо нотўғри сармоя киритиб куйиб қолган. Қарзларни узганидан сўнг теннисчининг ҳисобида уч миллион доллардан озроқ пул қолди.

Эслатиб ўтамиз, қаторасига олинган жароҳатлар сабабли Дел Потро сўнгги йилларда теннис турнирларида қатнаша олмаётганди. 33 ёшли спортчи саломатлигини тиклашда давом этяпти ва катта теннисга қайтиш умидини сўндирмаган. Шу йилнинг февралида кортга қайтиши ҳақида хабарлар бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг