Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чемпионлик мактабдан бошланади

Чемпионлик мактабдан бошланади

Фото: «Xabar.uz»

Сир эмас, ёшларимиз яккакураш турларига бошқа спорт турларидан кўра мойилроқ. Бокс, каратэ, таэквондо, муайтай ёки ўзимизнинг миллий курашимизни оласизми, хуллас, буни жаҳон ареналарида қайд этилган натижалар ҳам исботлаб турибди.

Янгийўл шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабида ўзбек жанг санъати ва аралаш кураш бўйича Осиё ва жаҳон чемпионлари Жасур Серикбоев ҳамда Жасур Анорбоев меҳмон бўлишди.

Ёшлар тарбиясида спортнинг ўрни катта, дея тарғибот-ташвиқотга зўр берамиз, албатта, буям керак, бироқ мана бундай жонли учрашувларнинг гашти бошқача. Не-не полвонларни енгиб юртимизга ёруғ юз билан қайтган азаматлар билан эсдаликка суратга тушган, уларнинг чемпионлик камарларини ҳавас билан бир марта елкасига ташлаган бу болалар орасидан ҳам, ажабмас, келгусида янги чемпионлар чиқса. Бундай дейишга асос ҳам бор. Чунки чемпионлар келиши муносабати билан 9-мактабда қўл жанги бўйича янги тўгараклар ишга тушди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг