Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегара постида Ўрта Осиё чўл тошбақаларини олиб кетаётганлар ушланди

Чегара постида Ўрта Осиё чўл тошбақаларини олиб кетаётганлар ушланди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Фарҳод чегара постида ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйилди.

1989 йилда туғилган Тожикистон фуқароси Ё.Б. Ўзбекистондан 400 дона тошбақани олиб кетаётган вақтда Бекобод шаҳар Фарҳод чегара постида тўхтатиб қолинди. Ушбу тошбақа тури «Қизил китоб»га киритилган бўлиб, «Ўрта Осиё чўл тошбақаси» ҳисобланади.

Ноёб эндимек тур ҳисобланган ушбу тошбақалар мамлакатнинг барча адирликларида учрайди. Мустаҳкамлашган қумлар, сертўпроқ чўлларда яшаб, тоғда денгиз сатҳидан 1300 метр баландликкача кўтарилади. Баъзан водийдаги сийрак майсали даштлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари (шудгор, полиз ва далалар)да ҳам учрайди.

Ҳозирда ҳуқуқбузарларга қонуний баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб суд органларига юбориш чоралари кўрилмоқда. Тошбақалар Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан Зангиота туманида жойлашган «Табиат бағрида» ҳайвонлар уйига вақтинча сақлаш учун топширилди, дейилади Тошкент вилояти Экология бошқармаси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг